Amnesty International ҳаммуассиси Украина қуролли кучлари тўғрисидаги ҳисоботдан сўнг ташкилотни тарк этди
Ташкилотнинг Украинадаги ваколатхонаси директори Оксана Покалчук ҳисобот эълон қилинган куннинг эртасига ишдан бўшаганини эълон қилганди.
Amnesty International ташкилотининг Швециядаги бўлинмаси ҳаммуассиси Пер Вестберг Украина қуролли кучлари (УҚК) айбланган ҳисоботдан норози бўлгани учун ўз лавозимини тарк этди. У бу ҳақда Svenska Dagbladet газетасига маълум қилди.
«Amnesty’нинг Украинадаги уруш тўғрисидаги баёноти сабабли бу ташкилот билан узоқ ва самарали ҳамкорлигимни якунлайман», — деди у.
Ташкилот дастлаб маҳбусларни озод қилиш билан шуғулланган, аммо вақт ўтиши билан «ўз мандатини кенгайтирди», деди у.
Вестберг 1964 йилда Ганс Йоран Франк билан бирга Amnesty Sweden ҳаммуассиси бўлган. У 1976–1982 йилларда Dagens Nyheter газетасига бош муҳаррирлик қилган, 1998 йилдан буён адабиёт бўйича Нобел қўмитаси аъзоси ҳисобланади.
4 август куни Amnesty International «Украина уруши тактикаси тинч аҳолига хавф туғдиряпти» номли ҳисоботини эълон қилди. Унда ҳуқуқ ҳимоячилари УҚК бўлинмалари бир неча бор турар жойлар, мактаблар ва касалхоналар ҳудудида ўз техникаларини жойлаштиргани ҳамда шу позициялардан ўқ узганини, бу эса тинч аҳоли учун хавф туғдираётганини таъкидлаган.
Ташкилотнинг Украинадаги ваколатхонаси директори Оксана Покалчук ҳисобот эълон қилинган куннинг эртасига ишдан бўшаганини эълон қилди.
Ташкилот кейинроқ мазкур ҳисобот учун узр сўради. Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисоботда келтирилган хулосалардан воз кечмаслигини билдирган.
Мавзуга оид
11:28 / 19.08.2024
Amnesty International можаролар ҳудудига қурол етказиб берилишини қоралади
21:53 / 29.05.2024
Дунё бўйлаб қатллар сони сўнгги 10 йил ичида энг юқори даражага етди
08:26 / 20.07.2023
Amnesty: 21 мингдан ортиқ россиялик урушни танқид қилгани учун жазоланди
21:49 / 16.05.2023