Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда нодавлат олий таълим ташкилотлари сони 42 тага етди
2022 йилнинг ўтган даври мобайнида 8 та нодавлат олий таълим ташкилотига лицензиялар берилган. Бу ҳақда Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев томонидан маълум қилди.
Фото: Shutterstock
Қайд этилишича, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси 41-мақсаддаги вазифалардан бири сифатида нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи ташкилотларга шароит ва имкониятларни кенгайтириш орқали улар улушини 2026 йилда 8 фоизга, жумладан 2022 йилда 3 фоизга ошириш белгиланган.
49-мақсадда 2026 йилгача нодавлат олий таълим ташкилотлари сонини камида 50 тага етказиш, хусусан, 2022 йилда Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида камида 1 тадан нодавлат олий таълим ташкилотини ташкил этиш вазифаси белгиланган.
2022 йил ўтган даври мобайнида 8 та нодавлат олий таълим ташкилотига лицензиялар берилди. Биронта ҳам нодавлат олий таълим ташкилоти бўлмаган Қашқадарё, Бухоро, Наманган, Самарқанд каби вилоятларда жорий йилда хусусий институтлар иш бошлади.
Билдирилишича, ҳозирги пайтда битта ҳам нодавлат олий таълим ташкилоти бўлмаган Сурхондарё, Сирдарё ва Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий ҳокимликлари билан ҳамкорликда иш олиб бориляпти.
Бугунги кунда инспекция томонидан лицензияланган нодавлат олий таълим ташкилотлари сони 42 тага етди.
Мавзуга оид
22:25 / 14.04.2026
Урбанизация, кадастр ва геодезия олийгоҳи очилади
10:20 / 13.04.2026
Олий таълимда чет элликлар учун янги грант дастури ишга туширилади
10:00 / 13.04.2026
Олий таълимда миллий тадқиқот университетлари ташкил этилади
11:17 / 06.04.2026