07:40 / 11.08.2022
14479

Иккинчи кунги тест натижалари эълон қилинди

2022 йил 9 август куни олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Абитуриентлар ўз натижаларини 4 хил усулда билиши мумкин:

my.dtm.uz сайтининг “Natijani olish” бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;

mandat.dtm.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриент ID-рақамини киритган ҳолда;

Давлат тест маркази қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриент ID-рақамини юборган ҳолда:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

абитуриент рухсатномаси қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.

Top