16:49 / 11.08.2022
9890

ОТМга тестда иштирок этганлар коллеж ва техникумга кириш учун ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин

Олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар профессионал таълим муассасаларига кириш учун ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Давлат тест маркази хабарига кўра, бунда абитуриентларда ОТМларга кириш тест синовларида тўплаган баллари билан профессионал таълим муассасаларига кириш учун танловда иштирок этиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун қуйидаги шартлар бажарилиши лозим:

  • абитуриент профессионал таълим муассасасига кириш учун танлаётган таълим йўналиши фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги ОТМарга кириш учун танлаган таълим йўналиши фанлар мажмуаси билан бир хил бўлса;
  • абитуриент олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган бўлса;
  • профессионал таълим муассасаларига кириш учун рўйхатдан ўтишда мазкур имкониятдан фойдаланишни танласа.

Агар мазкур шартлар бажарилмаса ёки абитуриент мазкур имкониятдан фойдаланишни истамаса, барча абитуриентлар каби профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этади.

Top