“Ўтган йили 16 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган” — президент Бекободда металлургия бўйича йиғилиш ўтказмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев 12 август куни металлурглар шаҳри бўлган Бекободга ташриф буюрди. Дастлаб ишлаб чиқариш жараёни ва янги цех қурилиши жараёни билан танишган давлат раҳбари завод ҳудуди соҳа вакиллари ҳамда фаоллар билан учрашди.
“Бугун биз сиз билан металлургия соҳасидаги ютуқларимиз бардавом бўлиши учун нималар қилишимиз кераклигини муҳокама қилиб олишимиз лозим. Ютуқлар деганда бир рақамга эътибор беришингизни сўрайман – 2017 йилда 4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 16 трлн сўмга етди. Лекин биз бу билан ҳам тўхтаб қолмаслигимиз керак. Янги цех тез ва сифатли битказилиши керак, чунки ҳар бир кун биз учун муҳим. Иқтисодимизнинг талаби 4 млн тонна металл бўлса, унинг ярмини биз импорт қилиб келяпмиз. Иқтисодимиз ўсишига кўра келажакда, 2026 йилга бориб бизга 6 млн тонна металл зарур бўлади.
Машинасозлик, қурилиш соҳаларини биз маҳсулот билан узлуксиз таъминлаб беришимиз керак. Бундан ташқари жаҳон бозорида металлга бўлган талаб ҳам, унинг нархи ҳам ошиб боряпти. Шундай экан соҳа муаммоларини батафсил муҳокама қилиш ва ечимларини топиш жуда муҳим”, – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълумот учун, завод ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳа қиймати 4,8 млн долларни ташкил қилади. Йиллик қуввати: 500 минг тонна арматурага тенг.
Лойиҳадан кўзланган мақсад - йилига 500 минг тонна импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган диаметри 10-36 мм.ли арматураларни ишлаб чиқариш.
Термо-мустаҳкамланган арматура ишлаб чиқариш жараёнида кимёвий моддаларни тежаш ҳисобига арматура таннархини 1 тоннаси учун 142,6 минг сўмга (5 млн 430 минг сўмдан 5 млн 287 минг сўмгача) камайтириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:01 / 10.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбойжонга боради
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
18:21 / 07.11.2024