Ўзбекистон | 08:21 / 13.08.2022
2949
2 дақиқада ўқилади

Божхоначилар томонидан пулли хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади

Божхона қўмитасининг “Юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистон давлат божхона хизмати органлари ва тузилмалари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳаси билан божхона хизмати органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатини тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

ТИФ иштирокчиларига қуйидаги хизматлар кўрсатиш йўналишлари белгилаш орқали янада шарт-шароитлар яратилмоқда:

  • товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш юзасидан дастлабки қарорни қабул учун;
  • Ўзбекистонга импорт қилинган ва ундан экспорт қилинган товарлар тўғрисида маълумотларни олиш;
  • экспорт шартномаларини тузиш жараёнида товарларни ТИФ ТН бўйича классификация қилиш ҳамда хулосаларни олиш;
  • ТИФ иштирокчилари учун божхона иши бўйича ўқув курси ташкил этиш;
  • иқтисодиёт тармоқлари таркибидаги ташкилотлар импорти ва экспорти тўғрисида маълумот олиш;
  • божхона юк декларацияларини юклаб бериш;
  • мураккаб бўлган текстил матолар кимёвий хусусияти ва таркибини аниқлаш;
  • миллий кинология маркази томонидан тор доирадаги ветеринария ҳамда кинология хизмати ва бошқалар;
  • билдирилишича, лойиҳада белгиланган хизматлар кўрсатилиши натижасида ТИФ иштирокчилари вақт сарфи, товар учун бир ташкилотга мурожаат қилиши, сифатли ҳамда қонунларга асосланган ҳужжатларни олиши имконияти яратилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид