Ўзбекистон | 17:00 / 15.08.2022
142593
2 дақиқада ўқилади

Пойтахтимизда «Аlfraganus University» нодавлат олий таълим муассасаси очилди!

ALFRAGANUS UNIVERSITY олий таълим муассасаси сифатида лицензияга эга бўлди ва янги ўқув йилидан талабалар қабул қилишни бошлади. Олийгоҳ олий таълим тизимида ўз йўналишини яратиб, инновацион таълим асосида замонавий билимга эга юқори малакали, профессионал лидер кадрлар тайёрлаш ва уларни жамиятга имплеметация қилишни мақсад қилган.

Янги олий таълим муассасасида талабалар қуйидаги:

  • она тили ва адабиёт;
  • бошланғич таълим;
  • мактабгача таълим;
  • филология ва тилларни ўқитиш(инглиз,рус,араб тиллари);
  • дастурий инжиниринг;
  • сунъий интеллект;
  • педагогика ва психология;
  • жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
  • иқтисодиёт;
  • молия ва молиявий технологиялар;
  • солиқ ва солиққа тортиш;
  • туризм;
  • меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш;
  • спорт фаолияти каби 14та йўналишларда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида таҳсил олишлари мумкин.

ALFRAGANUS UNIVERSITY дунёнинг етакчи университетлари – Европа амалий фанлар ва менежмент институти, Латвия табиий фанлар ва технологиялар университети, Британия Колумбияси университети билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. Таълим жараёнига хорижий профессор-ўқитувчилар жалб қилинади.

Университет кампусида талабалар учун замонавий-инновацион жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган кутубхона, ўқув заллари, ётоқхона, спорт мажмуаси ташкил қилинган.

Қабул жараёнлари 2022 йилнинг 15 августидан 15 сентябрига қадар давом этади.

Шошилинг. Университет ўз талабаларини кутмоқда!

Бизнинг шиоримиз: шарқона таълим ва тарбия уйғунлиги.

Қўшимча маълумот учун:

+998770304441

+998770304442

+998770304443  

Университет веб сайти: alfraganusuniversity.uz

Телеграм канал: alfraganusuniversity

Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Тикланиш” МФЙ, Юқори қорақамиш кўчаси, 2а-уй.

Мўлжал: Эски «Зенит» заводи ёнида.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид