Жамият | 15:00 / 29.11.2022
67152
4 дақиқада ўқилади

АLFRAGANUS университетида янги бакалавр йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул бошланди

Университет биносининг ташқи кўриниши

Аlfraganus University олий таълим муассасаси сифатида лицензияга эга бўлди ва янги ўқув йилидан талабалар қабул қилишни бошлади. 

Олийгоҳ олий таълим тизимида ўз йўналишини яратиб, инновацион таълим асосида замонавий билимга эга юқори малакали, профессионал лидер кадрлар тайёрлаш ва уларни жамиятга имплементация қилишни мақсад қилган.

Мазкур университетга ваколатли давлат органи ҳисобланган Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан лицензия берилган ва дипломи давлат олий таълим муассасалари қатори Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда 100 фоиз тан олинади.

Бугунги кунда университетда қуйидаги йўналишлар бўйича қабул давом этмоқда:

Магистратура мутахассисликлари:

  • Компьютер инжиниринги («Компьютер тизимларини лойиҳалаш», «Амалий дастурий воситаларни лойиҳалаш», «Ахборот ва мультимедиа технологиялари», «Ахборот хавфсизлиги», «Криптография ва криптоанализ»)
  • Дастурий инжиниринг
  • Сунъий интеллект
  • Лингвистика (тиллар бўйича)
  • Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)
  • Туризм (фаолият турлари бўйича)
  • Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
  • Ўзбек тили ва адабиёти
  • Фалсафа (соҳалар бўйича)
  • Педагогика ва психология

Бакалавриат йўналишлари:

Тиббиёт соҳасига оид йўналишлар:

  • Даволаш иши
  • Педиатрия иши

Шунингдек:

  • Дефектология (фаолият турлари бўйича)
  • Киберхавфсизлик инжиниринги
  • Компьютер инжиниринги («Компьютер инжиниринги», «IT-сервис», «Ахборот хавфсизлиги», «Мультимедиа технологиялари»)
  • Тарих
  • Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)
  • Архитектура (турлари бўйича)
  • Геодезия, картография ва кадастр (функциялари бўйича)
  • Логистика (йўналишлари бўйича)
  • Ўзбек тили ва адабиёти
  • Спорт фаолияти (дзюдо ва кураш)

Университет ўзининг замонавий ўқув кампуслари, малакали профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари билан фахрлана олади.

Университетнинг янгидан қурилган биносидаги ўқув аудиториялари, лаборатория хоналарида ёшларга профессор-ўқитувчилар таълим бермоқда. 

Университет кутубхонаси, турли электрон ресурсларга бой базага уланган компьютер хоналари, тиббиёт хонаси, талабалар мустақил ўқиб шуғулланишлари, спорт билан шуғулланишлари, дам олишлари ва ўзаро фикр алмашиб таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Университет кутубхонаси

Университетга кириб, биринчи курсни аъло баҳоларга тугатган талабаларга бир йиллик контракт пуллари тўлаб берилади. 

Яна бир эътиборли жиҳати — университет бир қатор нуфузли хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, шу ернинг ўзида чет тилларни ўрганиб, таълимни четда давом эттириш имконияти мавжуд.

Университетда таълим жараёнлари энг қулай шароитларда, замонавий методлар асосида кундузги ва сиртқи шаклларда олиб борилади.

Аlfraganus университети — замонавий таълим ва шарқона тарбия уйғунлиги.

Ҳаёт бу имконият дегани, фақат ўзига ишонганларгина унда фойдалана олади. Мақсадни юқорироқ олинг, Аlfraganus университетига ўқишга топширинг.

Қабул жараёнлари 2022 йилнинг 29 ноябридан бошланади.

Шошилинг. Университет ўз талабаларини кутмоқда!

Бизнинг шиоримиз: «Замонавий таълим ва шарқона тарбия уйғунлиги».

Қўшимча маълумот учун:

+998770304441

+998770304442

+998770304443 

Университет веб сайти: аlfraganusuniversity.uz

Теlegram-канал: аlfraganusuniversity

Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, «Тикланиш» МФЙ, Юқори Қорақамиш кўчаси, 2а-уй.

Мўлжал: Эски «Зенит» заводи ёнида.

Реклама хуқуқи асосида

Мавзуга оид