Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонунчиликда адвокатларнинг ҳам суд экспертизаси тайинлаши ҳуқуқи белгиланди
Қонунчиликда адвокатларнинг ҳам суд экспертизаси тайинлаши ҳамда нодавлат суд экспертизаси ташкилотлари экспертлари судларда иштирок этиш ҳуқуқи белгиланди.
Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоевага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ижтимоий аҳамиятга молик очиқ маълумотларни эълон қилмаганлик ёки тўлиқ эълон қилмаганлик, эълон қилиш муддатларига ва тартибига риоя этмаганлик ёки маълумотларни бузиб кўрсатганлик учун жарима белгиланиши киритилмоқда.
2023 йил 1 январдан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш бўйича мурожаатлар, лицензияни бериш ва қайта расмийлаштириш бўйича барча тартиб-таомиллар “Лицензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш билан бир вақтда талабгор хоҳишига кўра, адвокатлик бюросини ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш учун композит хизмат кўрсатиш имкони яратилмоқда.
Энди лицензия йўқотилганда ёки яроқсиз ҳолга келганда, лицензия дубликатини олиш зарурати мавжуд бўлмайди.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
10:00 / 17.06.2026