Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортида Британия қалбаки паспортини ноқонуний қўлга киритган етти киши ушланди
Жорий йил 5 август куни Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар орасида паспорт текшируви ўтказилаётган пайтда, «Тошкент-Лондон» йўналиши бўйича навбатдаги рейсдан Буюк Британия фуқаролари паспортини тақдим этган етти нафар йўловчи олиб чиқилган.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабарига кўра, текширув чоғида парвоздан тўхтатилган йўловчилар ўзларини Афғонистон фуқаролари деб таништириб, Тожикистон ҳудудида бўлиб, Буюк Британия фуқаролари қалбаки миллий паспортини ноқонуний равишда қўлга киритиб, Ўзбекистонни тарк этиш ниятида бўлган, бироқ аэропорт иммиграция хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича ИИВ ТХТББ ТБ томонидан юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан Жиноят кодекси 228-моддаси, 2-қисми, «б» банди, 228-моддаси, 3-қисми, 25-223-моддаси, 2-қисми, «б,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
09:52 / 10.02.2026
Куба: аэропортларда авиаёнилғи йўқ — хорижий рейслар қайта кўриб чиқилмоқда
09:58 / 21.01.2026
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
16:14 / 12.01.2026