Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:28 / 17.08.2022
3655
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон 7 ойда қарийб 550 млн долларлик мева ва сабзавотларни четга сотди
2022 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон қиймати қарийб 550 млн АҚШ долларига тенг бўлган 968 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 127 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 7 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажмида сабзавотлар етакчи бўлиб турибди – 607 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича:
- мева ва резаворлар – 186 минг тонна;
- карам – 130 минг тонна;
- тарвуз-қовун – 98,1 минг тонна;
- помидор – 57,6 минг тонна;
- майиз – 41,4 минг тонна;
- узум – 23,2 минг тонна;
- қуритилган мева ва резаворлар – 22,3 минг тонна;
- ерёнғоқ – 12,3 минг тонна.
Мавзуга оид
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
07:31 / 11.11.2025
“Мева бум”и: Хитой улуши глобал савдони ўзгартирмоқда
08:53 / 05.11.2025
Ўзбекистонда 9,9 млн тонна сабзавот етиштирилди: Андижон ва Самарқанд пешқадам
07:45 / 18.09.2025