Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 13,7 млн тонна сабзавот етиштирилган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 1,2 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси эълон қилган дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йилда республика бўйича сабзавот етиштириш ҳажми 13,7 млн тоннани ташкил этди. Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 1,2 фоизга юқори.
Ҳудудлар кесимида энг катта улуш Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келиб, вилоятда 2 089 165 тонна сабзавот етиштирилган. Кейинги ўринларда Самарқанд (1 686 136 тонна) ва Фарғона (1 616 016 тонна) вилоятлари қайд этилган.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятида 1 451 656 тонна, Тошкент вилоятида 1 378 833 тонна, Бухоро вилоятида 1 190 463 тонна ва Наманган вилоятида 1 163 885 тонна сабзавот етиштирилган.
Қолган ҳудудларда сабзавот етиштириш ҳажми қуйидагича: Хоразм — 737 123 тонна, Қашқадарё — 663 909 тонна, Жиззах — 559 047 тонна, Қорақалпоғистон — 419 043 тонна, Навоий — 413 048 тонна, Сирдарё — 352 921 тонна. Тошкент шаҳри бўйича эса 1 557 тонна сабзавот етиштирилган.
Мавзуга оид
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
11:32 / 24.03.2026
Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
13:44 / 23.03.2026