Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндор бўлган спортчиларга пул мукофотлари берилади
Президент қарорига асосан, V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб бўлган спортчилар ҳар бир олтин медал учун $5000 билан мукофотланади. Кумуш медал учун $3000, бронза учун $2000дан берилади.
Фото: Ислом бирдамлиги ўйинлари
Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар ва уларнинг мураббийлари пул мукофотлари билан тақдирланадиган бўлди.
Президент қарорига асосан, спортчилар:
- олтин медал учун – $5 000;
- кумуш медал учун – $3 000;
- бронза медал учун – $2 000;
ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган мураббийлар:
- олтин медал учун – $2 500;
- кумуш медал учун – $1 500;
- бронза медал учун – $1 000 миқдорида ҳар бир медал учун бир марталик пул мукофотлари берилади.
Харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон ҳозиргача 48та олтин, 39та кумуш, 56та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг 2-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа бугун, 18 август куни якунига етади.
Мавзуга оид
23:21 / 21.11.2025
Ўзбекистон Ислом бирдамлиги ўйинларида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади
08:05 / 20.08.2022
Иккинчи уринишда иккинчи ўрин. Конья қаҳрамонлари кутиб олинди
23:27 / 18.08.2022
Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон 158та медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади
04:46 / 17.08.2022