Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ислом бирдамлиги ўйинларида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади
Ўзбекистонлик спортчилар 29 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза медалини қўлга киритди.
Саудия Арабистони пойтахти Риёз шаҳрида 7-21 ноябрь кунлари VI Ислом бирдамлиги ўйинлари ўтказилди.
Ўзбекистонлик спортчилар мусобақада 29 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза (96 та медал) кўрсаткич билан 57 мамлакат орасида Туркиядан кейин 2-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонликлар қўлга киритган олтин медаллар:
6 – Оғир атлетика (Акбар Жўраев (3), Сарвар Зафаржонов (2), Адҳамжон Эргашев)
6 – Енгил/пара атлетика (Барнохон Сайфуллаева, Наргизахон Қўчқорова, Иброҳим Маҳкамов, Амир Нагаев, Нодир Норбоев, Анвар Анваров)
3 – Дзюдо (Замахшарий Бекмуродов, Шаҳзодхўжа Шарипов, Музаффарбек Тўрабоев)
3 – Бокс (Абдуллоҳ Мадаминов, Хуморабону Мамажонова, Мадиёр Дониёров)
3 – Таэквондо (Озода Собиржонова, Диёрбек Тухлибоев, Марат Мавлонов)
3 – Қиличбозлик (Мейирхон Тимуров, Ўзбекистон (эркаклар), Ўзбекистон (аёллар)
2 – Сузиш (Иля Сибирцев, Элдорбек Усмонов)
2 – Кураш (Алишер Ғаниев, Актенге Кеунимжаева)
1 – Каратэ (Севинч Раҳимова)
Мусобақада Туркия спортчилари катта устунлик билан ғалаба қозонди: 72 олтин, 44 кумуш, 39 бронза (155 медал). Учинчи ўринни Эрон эгаллади: 29 олтин, 19 кумуш, 33 бронза (81 медал).
Қозоғистон 56 медал (15-20-21) билан еттинчи, Қирғизистон 19 медал (4-4-11) билан ўн тўртинчи, Тожикистон 6 медал (0-3-3) билан йигирма саккизинчи бўлди. Туркманистон бирорта медални қўлга киритолмади.
Ўзбекистонлик спортчиларнинг ушбу ютуғи рекорд эмас: 2021 йилда Туркияда ўтказилган мусобақада 158 та медал (51-42-65) қўлга киритилган эди.
Навбатдаги Ислом бирдамлиги ўйинлари 2029 йилда Малайзиянинг Селангор вилоятида ўтказилади.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026