Ўзбекистон | 10:47 / 18.08.2022
2674
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Хитой ва Россиядан 7 млрд долларлик маҳсулот сотиб олди

Ўзбекистон импортидаги етакчи 10 та давлат маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Shutterstock

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июkь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 3,7 млрд доллар.

Кейинги ўринлардан мос равишда 3,3 млрд доллар ва 1,7 млрд долларлик маҳсулотлар олиб келинган Россия ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга: 

  • Корея – 1,4 млрд;
  • Туркия – 965 млн;
  • Германия – 589 млн;
  • Ҳиндистон – 359 млн;
  • Туркманистон – 353 млн;
  • Бразилия – 281 млн; 
  • АҚШ – 236 млн АҚШ доллари.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид