Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бир йилда 14 млн тонна қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлиши маълум қилинди
Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндилар йиллик ҳосил бўлиш ҳажми прогнози 14-14,5 млн тонна атрофида баҳоланади. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Бахитбай Алдамуратов маълум қилди.
Фото: Kun.uz
Унинг сўзларига кўра, аҳоли ўртача 1,5 фоизга кўпайиш суръатини ҳисобга олганда, ушбу кўрсаткич 2028 йилга келиб 16-16,7 млн тоннага етиши мумкин.
Қайд этилишича, янги фармон билан тадбиркорлик субъектлари – санитар тозалаш корхоналаридан ундириладиган бир қатор мажбурий тўловлар бекор қилиняпти. Соҳада хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари ҳисобидаги махсус автотранспортлар ва техникаларни хусусий шерикка бериш муддати 7 йилдан 10 йилга ҳамда бир йиллик имтиёзли давр билан узайтирилиши белгиланди.
Жамоатчилик экологик назорати институтини мустаҳкамлаш борасида жамоатчи инспекторларига Давлат экология қўмитаси томонидан юритиладиган “Яшил макон” ва бошқа платформалардан фойдаланиш имкониятлари берилмоқда.
Соҳада давлат назоратини самарадорлигини ошириш мақсадида ички ишлар органларига маҳаллаларда экологик назоратни амалга ошириш бўйича қатор вазифа ва ваколатларни бериш орқали “Экологик патрул” тизими фаолияти кенгайтириляпти.
Мавзуга оид
13:32 / 21.02.2026
Энди чиқинди хизматларида фақат кўрсатилган хизмат учун тўлов ҳисобланади
14:31 / 12.02.2026
Рақобат қўмитаси асоссиз қарздорлик юзасидан Чиқиндиларни бошқариш агентлигига сўров юборди
15:30 / 03.02.2026
Самарқандда кунига 500 тонна чиқинди саралайдиган станция қурилади
16:44 / 28.01.2026