Россия Запорижжя АЭСдан қўшин ва қуролларни олиб чиқишдан бош тортди
БМТ ЗАЭС зонасини демилитаризация қилиш таклифи қабул қилиниши мумкин эмас, чунки бу электр станциясини янада ҳимоясиз ҳолга келтиради, дея маълум қилди Россия ТИВ.
Россия БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг РФ қўшинлари томонидан босиб олинган Запорижжя атом электр станцияси атрофидаги ҳудудни демилитаризация қилиш таклифини рад этди. Запорижжя АЭС атрофида қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш таклифи «қабул қилиб бўлмайди», чунки бу станцияни янада заифлаштиради, деди 18 август, пайшанба куни ТИВ ахборот ва матбуот департаменти директори ўринбосари Иван Нечаев.
Шу билан бирга, у Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) мутахассисларининг ЗАЭСга киришига РФ розилигини эълон қилди. «Биз яқин келажакда АЭХА экспертларининг Запорижжя АЭСга сафарини кутамиз, бу ҳақда июнь ойида тўлиқ келишиб олинган эди», — дея Нечаев сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС агентлиги.
Ғарбда Россия ҳақиқатда АЭХА экспертларининг Запорижжя АЭСга ташриф буюришига тўсқинлик қилмоқда, деб ҳисобланяпти. Россия ТИВ қуролларни тарқатмаслик ва назорат қилиш департаменти директори ўринбосари Игор Вишневецкий 16 август куни журналистларга АЭХА миссиясини Киев орқали Запорижжя АЭСга етказиш хавфсиз эмаслигини, чунки у ердан фронт олдинги чизиғи ўтганини айтди. «Агар АЭХА делегацияси фронт чизиғидан ўтса, ҳамма нарса юз бериши мумкин эди. Масалан, уларга қарата ўқ узилиши ёки бошқа бирор нарса қилиниши эҳтимолдан холи эмасди. Буни Россия провокацияси сифатида кўрсатиш учун бу одамлар ҳамма нарсага тайёр», - дея тушунтирди. Вишневецкий.
17 август куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Москвани зудлик билан электр станцияси АЭХА экспертлари томонидан текширилишини таъминлашга ва у ерда жойлашган барча рус қўшинларини олиб чиқиб кетишга чақирди. Украинага тегишли АЭС Россия қўшинлари томонидан босиб олиниши унинг фаолияти хавфсизлигига жиддий таҳдид солади ва ядровий авария ёки ҳодиса хавфини оширади, бу Украина аҳолиси, қўшни давлатлар ва жаҳон ҳамжамиятига хавф туғдиради, деди у. Айни дамда Львивга ташриф буюрган Гутерриш бир ҳафта олдин ЗАЭС зонасини демилитаризация қилиш таклифини билдирган эди.
Россия қўшинлари март ойи бошида Запорижжя АЭСни эгаллаб олган, шундан сўнг украиналик ходимлар у ерда ишлашда давом этганди. Июль ойининг охиридан бошлаб Европадаги энг йирик атом электр станцияси бўлган Запорижжя АЭС мунтазам равишда ўққа тутиб келинмоқда, шунингдек, ОАВда у РФ қўшинлари томонидан миналаб қўйилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. АЭХА ҳам ядровий қирғин хавфи ҳақида огоҳлантирди. Бир неча кун аввал халқаро агентлик раҳбари Рафаэл Гросси БМТ Хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилишида АЭХА экспертларини зудлик билан электр станциясига киритишни талаб қилган эди. Украинанинг «Энергоатом» давлат компанияси раҳбари Петр Котиннинг DW’га айтишича, Украина томони ЗАЭСнинг ядровий ва радиацион хавфсизлигини тўлиқ назорат қилмаяпти.
Мавзуга оид
10:30 / 11.11.2024
РФ Запорижжя ва Миколайивга зарба берди: камида беш киши ҳалок бўлди
10:00 / 21.10.2024
РФ қўшинлари Запорижжяга ҳужум қилди: 10 киши яраланди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024