Ўзбекистон | 15:21 / 22.08.2022
5036
1 дақиқада ўқилади
Кичикдан ўрта бизнесга ўтган корхоналар фойда солиғининг фақат 50 фоизини тўлайди
Айланмаси 1 миллиард сўмдан ошиб, умумий солиқ тўлаш тартибига ўтган корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
"Ушбу имкониятлар 370 минг тадбиркорга енгилликлар яратади ва уларга жуда катта стимул беради", деди давлат раҳбари.
Президент тез ўсиб бораётган юқори салоҳиятли ўрта корхоналар сонини ҳозирги 3,5 мингтадан 10 мингтага етказиш зарурлигини таъкидлади. 2023 йил 1 январдан:
- кичикдан ўрта бизнесга ўтган корхоналар икки йил давомида фойда солиғи фақат 50 фоизини тўлайди;
- мулкни суғурта қилиш харажатлари 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади;
- соддалаштирилган солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботлари жорий этилади;
- давлат харидларида 20 фоиз квота ўрнатилиб, ушбу харидлар доирасида уларга олдиндан 50 фоиз маблағ тўлаб берилади (амалда 15 фоиз).
Мавзуга оид
13:15 / 16.09.2022
Ўзбекистонда ШҲТ минтақалари бизнес шериклиги ҳафталиги ўтказилади
10:28 / 12.09.2022
Бир нечта шаҳар ва туманлар солиқ инспекцияларига раҳбарлар тайинланди
15:19 / 09.09.2022
Фойдаланилмаётган объектга нисбатан оширилган солиқ натижасида ҳосил бўлган қарз ҳисобдан чиқарилди
08:07 / 09.09.2022