Шавкат Мирзиёев: «Ўтган бир йил дунёдаги вазият ўзгарди, бизга жуда кўп сабоқлар берди»
Пойтахтдаги Халқаро Конгресс марказида президентнинг тадбиркорлар билар очиқ мулоқот бошланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
“Сизлар билан учрашганимизга бир йил бўлибди. Худди кеча учрашгандекмиз. Вақт шиддат билан ўтиб кетяпти. Мана шу ўтган бир йил дунёдаги вазият ўзгарди. Ўтган йил бизга жуда кўп сабоқлар берди. Албатта, вилоятларга, туманларга борганимизда ҳам мен тадбиркорлар билан учрашаман, кўзларига қарайман.
Албатта, ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Қийин бўляпти, лекин бажариляпти. Ислоҳотлар амалга ошяпти. Мана, бу учрашувимиз учун ҳам 12 мингдан ортиқ саволлар, таклифлар берилган. Мен юқоридаги раҳбарлар пастга тушиб сизлар билан учрашишга мажбур қиляпман ва улар учрашишяпти. Рухсат берсангиз, мен аввал ўз фикрларимни айтсам, ундан кейин сизлар билан мулоқотни бошлаймиз” – дея давлат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
20:26 / 12.11.2024
Мирзиёев: Европага “яшил” энергия етказиш бўйича кўп томонлама битим имзолаймиз
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024