Жаҳон | 19:56 / 23.08.2022
9108
1 дақиқада ўқилади

Аргентина вице-президентига 12 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда

Кристина Элизабет Фернандес де Киршнер товламачилик ва президентлик даврида давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланган.

Фото: Reuters

Аргентина прокуратураси мамлакат собиқ президенти ва ҳозирда вице-президенти Кристина Фернандес де Киршнерни 12 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради, деб хабар берди Reuters.

Кристина Элизабет Фернандес де Киршнер 2019 йилдан буён товламачилик ва президентлик даврида давлат маблағларини ўзлаштириш айбловлари бўйича суд жараёнида қатнашмоқда. 

Фернандес сенат раҳбари сифатида ҳибсга олиниши мумкин эмас, аммо прокурор Диего Лучани якуний хулосасида уни қамаш кераклигини таъкидлади. 

У шунингдек, собиқ президентнинг давлат лавозимларини эгаллашини тақиқланишини истамоқда.

Фернандеснинг ўзи барча айбловларни рад этган.

Мавзуга оид