Ўзбекистон | 18:15 / 24.08.2022
13122
2 дақиқада ўқилади

Камолиддин Бабаев EMU университети ташқи ишлар бўйича проректори лавозимига тайинланди

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Камолиддин Дадажанович Бабаев EMU университети ташқи ишлар бўйича проректори лавозимига тайинланди. EMU университети ректори, профессор Гайбуллаев Асилбек Асадович бу борада тегишли буйруқни имзолади.

Фото: EMU университети

Маълумот учун, Камолиддин Бабаев 2007-2014 йиллар Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида бакалавр, 2014-2017 йиллар шу институтда магистрлик мақомини олиш учун таҳсил олган. 45 дан ортик илмий-амалий нашрлар ва ўқув қўлланмалар муаллифи. Истамбул Университети, Дубай тиббиёт колежи, Бирлашган Араб Амирликлари саломатлик маскани ва Туркиянинг Узгулик тиббиёт клиникасида малака оширган.

  Камолиддин Бабаев 2019-2020 йиллар оралиғида “MDS” кўп тармоқли тиббиёт клиникасида бош шифокор, 2019 йилда “Doctor K" саломатлик марказига асос солиб ва ҳозирги кунга қадар марказ раҳбари лавозимида фаолият юритган.

  Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 23 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси таълим тўғрисидаги Қонун, шунингдек, 2021 йил 28 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган №0028 лицензия асосида хусусий тиббиёт университети ташкил этилди. У халқаро стандартларга жавоб берадиган амалиёт билан яқин интеграцияда ташкил этилган таълим жараёнига, ўзининг ривожланган инфратузилмасига ва шахсий замонавий клиник базасига эга.