Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзонлаштирилган савдо ярмаркалари иш бошлади
Мустақиллик байрами 31 йиллиги шодиёнаси олдидан ва байрам кунлари пойтахт ҳамда республика барча шаҳар, туман марказларида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилишича, деҳқон бозорлари ҳамда аҳоли зич истиқомат қиладиган маҳаллаларда ташкил этилган ярмаркалар 2022 йил 20 августидан 5 сентябрига қадар ҳар куни соат 08:00 дан 20:00 гача ишлайди.
Савдо нуқталарида сотувчилар учун зарурий шароитлар яратилган. Расталар, совиткичлар, тарозилар ва маҳсулотларни сақлаш учун омборхоналар, тўлов терминаллари билан таъминлаб берилмоқда.
Озиқ-овқат ярмаркаси формати фермерлар ва деҳқонларга ўз маҳсулотларини пештахталарни ижарага олмаган ҳолда харидорларга тўғридан тўғри сотиш имкониятини беради.
Мавзуга оид
11:44 / 01.05.2025
Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги юритилади
09:51 / 15.04.2025
Иркутскда Ўзбекистон маҳсулотларини тарқатиш мажмуаси қурилиши мумкин
14:12 / 22.02.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?
15:36 / 12.12.2024