Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура академияси магистратурасига қабул тартиби эълон қилинди
Бош прокуратура академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Низом Бош прокуратура академияси магистратурасига кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Академия магистратурасига ўқишга қабул қилиш Бош прокуратура ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.
Магистратурага қуйидаги шахслар танлов асосида қабул қилинади:
- юриспруденция таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга бўлган фуқаролар;
- юриспруденция таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга бўлган прокуратура органлари ходимлари (амалдаги кадрлар захирасидаги ходимлари), бошқа таълим йўналишлари бўйича олий маълумотга ва бевосита прокуратура органларида камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимлари.
Магистратура битирувчиларига тегишли мутахассисликлар бўйича давлат намунасидаги диплом ва ҳуқуқ магистри даражаси берилади. Магистратурада ўқув жараёни таълим кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий шакллари асосида ташкил этилади.
Магистратурада ўқиш муддати: кундузги ва кечки таълим шаклида – бир йил; сиртқи ва масофавий таълим шаклида – академия кенгаши қарори билан икки йилгача этиб белгиланади.
Магистратурага ўқишга қабул қилинган прокуратура органлари ходимлари лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади. Магистратурага кириш учун ҳужжатлар ҳар йили 10 июндан 10 августга қадар қабул қилинади.
Тасдиқланган квоталар доирасида танловда энг юқори балл тўплаган номзодлар давлат грантлари бўйича биринчи навбатда, қолганлар рейтинг баллари асосида тўлов-контракт, квотадан ташқари академия кенгаши қарорига мувофиқ белгиланадиган қўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт асосида магистратурага ўқишга қабул қилинади.
Тўлов-контракт асосида ўқитиш тўлов миқдорини белгилаш бир талабани ўқитиш билан боғлиқ асосланган харажатлар миқдоридан келиб чиқиб академия томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
21:10 / 04.04.2026
ФВВ академияси ҳузурида қутқарувчилар тайёрлаш техникуми ташкил этилади
10:23 / 14.03.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади
12:31 / 03.03.2026