Ўзбекистон | 09:47 / 25.08.2022
18174
2 дақиқада ўқилади

Россиялик турист Ўзбекистонда харидлар учун ўртача қанча пул сарфлаётгани маълум бўлди

Марказий Осиё бу ёзда россияликлар учун хорижий йўналишлар орасида энг оммабопига айланди.

Фото: Kun.uz

МДҲ мамлакатлари россиялик сайёҳлар орасида энг оммабоп хорижий йўналишларга айланди. Бу ҳақда «Русский стандарт» банки тадқиқотига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.

Банк сайёҳлик индустриясидаги шуъбаси - RS TLS корхонаси билан биргаликда мижозлар томонидан сўровлар, турларни сотиш ва харажатлар динамикасини ўрганди. 2022 йил ёзида саёҳатлар асосан Россиянинг ўзига танланди ва энг катта талаб Доғистон, Камчатка ва Олтойга саёҳатларга кузатилди.

Россиядан ташқарида Марказий Осиё республикалари рус саёҳатчилари орасида машҳурлик бўйича етакчи ўринда турибди. Умуман олганда, хорижий йўналишлар ички туризмга нисбатан руслар орасида ўз ўрнини йўқотмоқда. 

Сайёҳлар Қозоғистонда энг кўп пул сарфлашган — банк картаси билан харид қилишда ўртача 10 000 рубл (1,8 миллион сўм). Ўзбекистонда ўртача харид қиймати 6,8 минг рубл (1,2 миллион сўм)ни, Қирғизистонда 2 минг рубл (363 минг сўм)ни ташкил қилди. 

Транспортдаги қийинчиликларга қарамай, узоқ хориж мамлакатларига саёҳатларга ҳам маълум қизиқиш мавжуд. Бу ерда Туркия, Малдив ороллари ва Исроил етакчи учликдан жой олган, Греция ва Таиландга ҳам талаб қайд этилган. 

Мавзуга оид