Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат раиси БМТнинг минтақавий директори Гви Йеоп Сон билан учрашди
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ва истиқболларини муҳокама қилдилар.
Фото: Сенат ахборот хизмати
25 август куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Ўзбекистонга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича тараққиётни мувофиқлаштириш бюроси минтақавий директори Гви Йеоп Сон хоним билан учрашди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ва истиқболларини муҳокама қилдилар, ривожланишнинг кўплаб соҳаларидаги, жумладан, 2030 йилгача бўлган даврда БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга оширишдаги конструктив ҳамкорликни юқори баҳоладилар.
Сенат раиси меҳмонни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яхши қўшничилик алоқалари, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида яратилаётган шарт-шароитлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, қонунчиликни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ва натижалар билан яқиндан таништирди.
Хусусан, Барқарор ривожланиш мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент назорати механизмининг ижобий амалиёти йўлга қўйилгани, 16 та йўналиш бўйича халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда миллий қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, институционал асосларни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.
Ўз навбатида, Гви Йеоп Сон хоним самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Глобал кун тартибидаги Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда Ўзбекистоннинг саьйи-ҳаракатларини эътироф этди.
Конструктив ва амалий руҳда кечган мулоқотда хавфсизлик, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, шунингдек, тинчликни мустаҳкамлаш борасидаги глобал муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026
БМТ Хавфсизлик кенгаши: Эрон қўшни мамлакатларга ҳужумларни тўхтатиши керак
17:48 / 11.03.2026