Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида Nexia-3 дарахтга урилиб, ҳайдовчи ҳалок бўлди
Ижтимоий тармоқларда «Тошкент вилояти Қибрай тумани Маданият йўлида аянчли ЙТҲ содир бўлгани айтилмоқда» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, 24 август куни соат 03:30 да ҳайдовчи — 1999 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи С.Д. бошқарувидаги Nexia-3 автомобилида Тошкент тумани «Ибрат« маҳалла фуқоролар йиғини Маданият кўчаси 46-уй қаршисида рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг четидаги дарахтга урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи С.Д. воқеа жойида ҳалок бўлган. Автотранспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган, 2001 йилда туғилган М.Д. Тошкент тумани марказий шифохонасига олиб кетилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:06 / 14.07.2026
Тошкент туманида хусусий хонадонда ёнғин содир бўлди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026