Экспертлар жаҳон ва Ўзбекистондаги ҳозирги озиқ-овқат инфляциясини таҳлил қилди
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари жаҳон ва Ўзбекистондаги ҳозирги озиқ-овқат инфляциясини таҳлил қилди.
Билдирилишича, айни чоғда жаҳон озиқ-овқат бозори анча беқарор. Жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи бирданига кўтарилиши 2020 йил май ойида коронавирус пандемияси бошланган пайтга тўғри келди ва ҳозирда ҳам нархлар анча баландлигича қолмоқда.
БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2022 йил март ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 1990 йилдан кейинги энг юқори даражага кўтарилган. 2022 йил июль ойида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти озиқ-овқат нархлари ўртача индекси кескин тушиши қайд этилди. У 140,9 пунктни ташкил этди. Бу июнь ойидаги кўрсаткичдан 8,6 фоиз паст. Бироқ, у ҳамон январь ойидаги кўрсаткичдан 3,9 фоиз, бир йил аввалги кўрсаткичдан эса 13,1 фоиз юқорилигича қолмоқда.
2022 йил июль ойида озиқ-овқат товарлари истеъмол нархлари индекси ўсиши 2021 йил декабрь ойидагига нисбатан 7,7 фоизни ташкил қилди. Нархлар ўсишига қарамасдан, минтақадаги бошқа кўплаб мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон озиқ-овқат инфляциясини 10 фоиздан пастроқ даражада ушлаб туришга муваффақ бўлди.
2022 йил сўнгига қадар уй паррандаси гўшти, буғдой уни, ғалла ва ўсимлик ёғини олиб кириш учун ноль ставкали божхона божи белгиланди.
Республика аҳолиси алоҳида турдаги озиқ-овқат товарларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 майидан 2023 йил 1 январигача 22 турдаги истеъмол ва озиқ-овқат товарлари, балиқ, сут маҳсулотлари, банан, цитрус мевалар, қаҳва, сариёғ, тухум ва бошқаларни олиб кириш учун ноль ставкали божхона божи белгиланди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ривожланиши республикада озиқ-овқатдан фойдаланиш ва улар хилма-хиллиги учун қўшимча рағбатни таъминлаётгани айтилади. 2022 йил январь-июнь ойларида озиқ-овқат товарлари импорти 1,6 млрд долларни ташкил қилди. Бу 2021 йил шу даврига нисбатан 35,8 фоиз кўп демакдир.
Мавзуга оид
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
08:10 / 02.11.2024
Октябр ойида инфляция 1 фоиздан паст бўлди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
19:37 / 31.10.2024