Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳинд миллиардери дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатида учинчи ўринга кўтарилди
Гаутам Аданининг бойлиги 137,4 млрд доллар деб баҳоланмоқда. У дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида учинчи ўринга жойлашган биринчи осиёлик тадбиркор бўлди.
Ҳиндистондаги Adani Group конгломерати асосчиси Гаутам Адани дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатида учинчи ўринга кўтарилди. Bloomberg нашри унинг бойлигини 137,4 млрд доллар деб баҳоламоқда.
Бу яқин вақтгача жаҳон рейтингида учинчи ўринда бўлиб турган француз бизнесмени Бернар Арнонинг бойлигидан 1,5 млрд доллага кўп.
Рейтингнинг энг юқорисидан Илон Маск (251,4 млрд доллар) ва Жефф Безос (153,4 млрд доллар) жой олди.
Қайд этилишича, Адани дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида учинчи ўринга жойлашган биринчи осиёлик тадбиркор бўлди.
Adani Group ўз фаолиятини кўмир ва олмос савдосидан бошлаган. Компания ҳозирда савдодан ташқари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, энергия, цемент ишлаб чиқариш, дата-марказларни бошқариш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
19:40 / 06.06.2026
Турк миллиардери латифа айтгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
22:36 / 10.03.2026