Самарқанд саммити арафасида айрим давлатлар ШҲТни Ғарбга қарши блок деб талқин қилишга уринмоқда — Раббимов
Бу эса Ўзбекистоннинг манфаатларига тўғри келмайди, дейди сиёсатшунос.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг икки энг катта аъзоси – Россия ва Хитойнинг Ғарб билан муносабатлари илиқ эмас. Ташкилотда кузатувчи мақомига эга Беларус ва Эрон ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.
15-16 август кунлари Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммити айрим мамлакатларнинг истаги билан глобал қутблашишнинг чуқурлашувига хизмат қилиб қолиши эҳтимоли бор, бу эса Ўзбекистоннинг манфаатларига тўғри келмайди. Бу ҳақда сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов саммит арафасида Kun.uz ташкил этган интервюда айтиб ўтди.
“Ярим йилдирки, Украина ва Россия ўртасида жиддий уруш кетмоқда. Бу – дунёдаги энг катта уруш, ҳарбий операция. Бугун Россиянинг геосиёсий стратегияси тўлақонли, тизимли ғарб билан тўқнашган. Лекин Хитойнинг манфаатлари ва Хитойнинг Ғарб билан муносабатлари ўта чигал, яъни бир ёқлама конфликт дейиш имконсиз. Барибир Хитой билан коллектив ғарбнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлиги жуда ҳам жипс.
Мана шундан келиб чиқиб, Самарқандда бўлиши кутилаётган саммитга Россия томонидан имкон қадар мафкуравий тус бериш ва коллектив ғарбга қарши, аввало, Америкага қарши сиёсий-психологик ва ахборий компанияга айлантиришга бўлган мойилликни кутиш мумкин.
Бугун Россия оммавий ахборот воситаларини кузатадиган бўлсак, улар Самарқанд саммитига жиддий эътибор беришяпти ва бу ташкилотга аъзо давлатларнинг барчаси ғарбга қарши қаратилган позицияни имкон қадар тарқатишга ҳаракат қилишяпти. Бу Марказий Осиё давлатларининг манфаатига тўғри келмайди.
Кейинги олти йилда Ўзбекистон ташқи сиёсатда кўп ва тенг векторли сиёсат шакллантириб улгурди. Ташқи дунёда, айтайлик, Москва, Пекин ёки Вашингтон, Брюсселнинг муносабатлари қандай бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистон ўзининг миллий манфаатларидан келиб чиқиб, биринчи маъмурият давридаги каби дихотомик, яъни оқ ва қора геосиёсатни давом эттириш ниятида эмас. Ҳозирги даврда кўп ва тенг векторли ташқи сиёсат шаклланди. Ўзбекистон мана шу ҳолатда давом этса керак”, – дейди сиёсатшунос.
Мавзуга оид
18:10 / 07.12.2023
«Ҳуқуқий давлат қонунлар орқали бошқарилади» – «кўча»га қарши рейдлар экспертлар нигоҳида
21:47 / 13.11.2023
Исроилни қоралаётган 57 та давлат раҳбарлари Ар-Риёдда йиғилди. Натижа бўладими?
17:01 / 14.10.2023
“Мустақил номзодларга ўрин йўқлиги ўзгаришлар бўлмаслиги қўрқувини уйғотяпти” – депутат ўзгараётган сайлов тизими ҳақида
23:10 / 12.10.2023