Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 21:51 / 06.09.2022
46697
1 дақиқада ўқилади
Айрим iPhone моделларида октябрдан бошлаб WhatsApp ишламайди
Фото: Getty Images
2022 йил октябрдан бошлаб айрим Apple смартфонларида WhatsApp мессенжери ишламайди. Бу ҳақда Gizchina портали хабар берди.
Қайд этилишича, WhatsApp iOS 10 ва 11 операцион тизимлари ўрнатилган iPhone моделларига дастурий таъминотни камида iOS 12га янгилаш тўғрисида хабар жўнатмоқда.
Дастурий таъминотни янгиламаган фойдаланувчилар 24 октябрдан бошлаб мессенжердан фойдалана олмайди.
Шу билан бирга iPhone 5 ва iPhone 5C смартфонлари дастурий таъминоти iOS 12гача янгиланмайди. Бу смартфонларда октябрдан бошлаб WhatsApp ишламайди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш