Ўзбекистон | 19:22 / 06.09.2022
16202
1 дақиқада ўқилади

Дарсликлар ижараси учун ота-оналардан пул йиғишга буткул барҳам берилди

Мактаб дарсликларини чоп этиш харажатлари келгуси йилларда ҳам бюджетдан қопланади ва бунинг учун ота-оналардан бошқа пул йиғилмайди. Бу ҳақда халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов ҳукумат расмийларининг сўзларига асосланиб маълум қилди.

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов бугун, 6 сентябр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманидаги баёноти юзасидан қўшимча изоҳ берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Аввалроқ хабар берилганидек, матбуот анжуманида мактаб дарсликлари ижараси учун ота-оналардан ҳозирча фақат шу йил учун пул йиғилмаслиги аниқ экани, кейинги йиллар масаласи давлат бюджети тўғрисидаги қонунга боғлиқлиги айтилганди.

Комиловнинг анжуман сўнгида журналистларга айтишича, ҳукумат расмийлари у билан боғланган ва ижара масаласи узил-кесил ҳал бўлганини билдирган. Яъни келгуси йилларда ҳам мактаб ўқитувчиларини дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш тўлиқ бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Шу тариқа, бунинг учун ота-оналардан бошқа пул йиғилмайди.

Мавзуга оид