Ўзбекистон | 11:01 / 08.09.2022
9176
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда дўстлари билан машинани ҳужжатсиз ҳайдаган 17 яшар боланинг онаси жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиш учун қоидаларни четлаб ўтган фуқарога қонуний чора кўрилди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

2022 йил 5 сентябр куни ижтимоий тармоқлардаги каналларда тарқалган, Чилонзор туманидаги мактаблардан бири олдида Cobalt русумли транспорт воситасини мактаб ўқувчиси бошқаргани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум қилинишича, бу ҳаракатларни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида истиқомат қилувчи, вояга етмаган, 2005 йилда туғилган фуқаро А.Н. содир этгани аниқланган. 

Шунингдек, А.Н.нинг онаси Х.К.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) ҳамда 135-моддаси 2-қисми (Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахслар шу воситаларни бошқариши, бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқариш топширилиши)га мувофиқ маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Қайд этилишича, автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Мавзуга оид