Жаҳон | 22:25 / 10.09.2022
15763
1 дақиқада ўқилади

Елизавета II’нинг дафн маросими ўтказиладиган сана маълум қилинди

Дафн маросими 19 сентябр куни Вестминстер аббатлигида ўтказилади. 

Фото: Reuters

Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг дафн маросими 19 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 10:00да бўлиб ўтади. Бу ҳақда Букинҳем саройи сайтида маълум қилинди

Қайд этилишича, қиролича жасади солинган тобут 11 сентябр куни Балморал қалъасидан Эдинбург шаҳрига жўнатилади. Тобут Ҳолируд саройида ва Муқаддас Жайлс ибодатхонасида туради.

13 сентябр куни тобут самолётда Лондонга жўнатилади, марҳуманинг жасади “омма ҳурмат бажо келтириши учун” тўрт кун давомида Вестминстер-ҳоллда туради. 

Дафн маросими Вестминстер аббатлигида ўтказилади. 

Елизавета II 8 сентябр куни 96 ёшида вафот этди. У Буюк Британия тахтида 70 йил ўтирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид