Жамият | 08:28 / 11.09.2022
5800
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

Фото: Тошкент шаҳри фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги хонадонларнинг бирида 10 сентябр куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 16:51 да «Ўрикзор» МФЙда жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин бўлаётгани бўйича хабар берилган. Ёнғин қутқарув техникалари воқеа жойига соат 17:01 да етиб борган ҳамда соат 17:25 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин сабаб уйнинг 120 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган ва олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида 300 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғинни ўчириш учун 4 та махсус экипаж жалб қилинган. Ёнғин оқибатида куйган ёки тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид