Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишсиз деб эътироф этилган шахсларга ишсизлик нафақаси тўланади
Қонунчиликка кўра, ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, узоқ (1 йилдан кўп) танаффусдан кейин ишни қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга ишсизлик нафақаси тўланади.
“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, уларга ишсизлик нафақаси тўлаш, қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш кўзда тутилган.
Шунингдек, бундай шахсларга касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.
Иш қидираётганларни рўйхатга олиш, ишсиз деб эътироф этиш, уларга ёрдам кўрсатиш, ишсизлик нафақаларини тўлаш туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
21:32 / 07.04.2026
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?
16:56 / 07.03.2026