Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола давлатдан нафақа олади
Нафақа миқдори 1200 қирғиз сўмини (≈168 минг сўм) ташкил этади, у оиланинг даромад даражасидан қатъи назар барчага тўланади. Нафақа тўғрисидаги қарор фуқароларнинг кўплаб мурожаатларига жавобан қабул қилинган ва бола ривожланишининг энг муҳим даврида оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
2026 йил 1 июлдан бошлаб Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола ҳар ойда «Бала ириси» («Болалар бахти») давлат нафақасини олади. Бу ҳақдаги фармонни Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолади.
Нафақа миқдори 1200 қирғиз сўмини (≈168 минг сўм) ташкил этади, у оиланинг даромад даражасидан қатъи назар барчага тўланади.
Жапаровнинг таъкидлашича, нафақа тўғрисидаги қарор фуқароларнинг кўплаб мурожаатларига жавобан қабул қилинган ва бола ривожланишининг энг муҳим даврида оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
«Айнан ҳаётнинг дастлабки йилларида инсоннинг энг муҳим жисмоний ва ақлий қобилиятлари шаклланади, улар у билан бутун умр қолади. Шунинг учун бугунги фармон билан Вазирлар Маҳкамасига янги «Бала ириси» нафақасини жорий этиш бўйича топшириқ бердим. Биз биламиз: ҳар бир бола ўз ириси - ўз бахти ва баракаси билан туғилади», деб тушунтирди Қирғизистон президенти.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Қирғизистонда уч ёшгача бўлган 445 мингга яқин бола истиқомат қилади. Шундай қилиб, ҳар ойда «Бала ириси» тўлови учун давлат 530 миллион қирғиз сўмидан ортиқ маблағ ажратади.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026