Тошкент шаҳрида йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди. ФВВ ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Бугун, 14 сентябрь куни соат 09:02 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчалари чорраҳасида ҳаракатланиб кетаётган «Мерcедес-Бенц» русумли автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:05 да ёнғин жойига етиб борган ва соат 09:08 да ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин натижасида автобус мотор қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.