Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди
Бугун, 20 сентябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Тожикистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Самарқандда бўлиб ўтган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити якунларини муҳокама қилдилар. Шу нуқтайи назардан, Имомали Раҳмон минтақавий аҳамиятга молик мазкур тадбирнинг ташкилий ва мазмун-моҳиятига юксак баҳо берган.
Тожикистон президенти Ўзбекистон президентига самимий қабул ва анъанавий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирган ҳамда давлат раҳбарлари учрашуви якунлари бўйича ташкилот фаолиятига оид қарор ва ҳужжатларнинг катта тўплами пакети қабул қилинганини юқори баҳолаган.
Шу билан бирга, Тожикистон президенти Ўзбекистон президентига тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятнинг сўнгги ўзгаришлари ҳақида ҳам маълумот берди.
Томонлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик доирасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка оид айрим долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилгани айтилади.
Мавзуга оид
20:55 / 17.02.2026
Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди
09:57 / 17.02.2026
Икки ҳафталик танаффусдан сўнг Имомали Раҳмон яна кўриниш берди
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
19:07 / 22.12.2025