Ўзбекистон | 11:24 / 22.09.2022
44699
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: «Сиёсатни кўряпсизлар, кечаги вазият бугунга тўғри келмаяпти»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрига ташриф буюрди. Ҳокимни тайинлаш бўйича ташкилий масала кўрилаётган навбатдан ташқари сессияда нутқ сўзлаган давлат раҳбари бугунги дунёдаги вазият тўғрисида ҳам тўхталди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

“Мен бугун қадимий, ватанимиз тараққиётида катта ўринга эга бўлган Тошкент вилоятида сиз, азизлар билан учрашиб, барчангизни соғ-саломат ва яхши кайфиятда кўриб турганимдан хурсандман.

Мана, Самарқандда йирик тадбир ўтказдик. Унинг аҳамиятини ҳаммамиз англаб етяпмиз. ШҲТ саммити олдида турли гап-сўзлар кўпайиб кетганидан кейин мен махсус мақола эълон қилдим ва аниқ тушунтирдим – бизнинг йўлимиз фақат тинчлик ва ҳамкорлик йўли! 

Дунё сиёсатини кузатяпсиз, кечаги вазият бугунга, бугунги вазият эртага тўғри келмаяпти. Уларни енгиш учун катта сиёсий ирода керак бўлади.

Албатта, ҳаммасини 5 йил олдинги вазият билан солиштириш мумкин. Эсингизда бўлса, 5 йил олдин мана шу Тошкент вилояти яқинида, республикамиз сарҳадларида миналари турарди. Шахсан ўзим назорат қилиб уларни олдирдим. Ахир қўшнимиз билан қандай қилиб ёмон бўлишимиз мумкин?! Бизнинг бу ҳаракатларимиз барча қўшниларимизга ўрнак бўлсин. Ҳамма ҳаракатларимиз моҳияти тинчлик ва фақат тинчлик”, – деди давлат раҳбари ўз нутқи бошида.

Мавзуга оид