Ўзбекистон | 11:31 / 28.09.2022
12401
2 дақиқада ўқилади

Кимлар мол-мулк солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилингани айтилди

Ўзбекистонда айрим жисмоний шахслар мол-мулк солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилинган.

Фото: Shutterstock

“Солиқ хизмати хабарлари”нинг ёзишича, улар қуйидагилар:

«Ўзбекистон Қаҳрамони», совет иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги «Шуҳрат» ордени билан тақдирланган фуқаролар;

  • уруш ногиронлари ва қатнашчилари;
  • ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги ва Миллий гвардиядаги хизмат бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яралангани, контузия ёки майиб бўлгани оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари ота-оналари ҳамда бева хотинлари (бева эрлари). Бева хотинларга (бева эрларга) солиқ имтиёзи фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади;
  • энергия ресурслари амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга;
  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар. Мазкур имтиёз етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жой учун улар 23 ёшга тўлгунига қадар амал қилади.

Қуйидаги жисмоний шахслар мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинган:

  • 10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бири;
  • пенсионерлар;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.

Юқорида кўрсатилган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

Солиқ имтиёзлари мулкдор танловига кўра фақат 1 яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар бундан мустасно.

Мавзуга оид