Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Озиқ-овқат хавфсизлиги индексидаги ўрни қандай ўзгаргани таҳлил қилинди
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари 2019-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексидаги ўрни қандай ўзгарганини таҳлил қилди.
Фото: Kun.uz
Индекс озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятлари, улар мавжудлиги ва хавфсизлиги, дунёдаги 113 та мамлакати табиий ресурслари ва барқарорлигига оид масалаларни кўриб чиқади.
Таҳлил натижаларига кўра 2019-2022 йиллар бўйича умумий рейтингда Ўзбекистон ўн икки ўринга кўтарилди ва 2022 йилда 113 та мамлакат орасида 73-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эришган 10 мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон «Иқтисодий фойдалана олиш имконияти» категорияси бўйича 18 ўринга, «Сифат ва хавфсизлик» категорияси бўйича 3 ўринга, «Барқарорлик ва мослашиш» категорияси бўйича 36 ўринга кўтарилди.
Билдирилишича, келгусида Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрнини яхшилаш учун қуйидагилар лозим: ички бозорда озиқ-овқат таклифини ошириш, импорт таъминотини диверсификация қилишни таъминлаш, соғлом овқатланиш бўйича миллий тавсияларни ишлаб чиқиш, озиқ-овқат маҳсулотларини маркировка қилишни жорий этиш ва бошқаларни амалга оширишни жадаллаштириш.
Мавзуга оид
07:40 / 30.03.2026
Дунё озиқ-овқат харитаси ўзгармоқда: марказда Лотин Америкаси
21:06 / 21.03.2026
Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни қандай ўзгарди?
21:08 / 14.03.2026
Ўлимни тезлаштираётган озиқ-овқатлар | SUBYEKTIV
09:08 / 14.03.2026