07:31 / 05.10.2022
91293

Коллеж ва техникумларга тест синови биринчи кун натижалари эълон қилинди

Фото: Kun.uz

2022 йил 3 октябр куни ўтказилган профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникумлар)га кириш тест синови натижалари эълон қилинди.

3 октябр куни тест синовида иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини my.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

2022-2023 ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум)га кириш тест синовлари 3 октябрдан 8 октябрга қадар 2 сменада ўтказилади. 

Бунда, тест синовлари 1-сменада 09:00 дан 12:00 гача; 2-сменада 14:30 дан 17:30 гача бўлиб ўтади. Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фандан ўтказилади.

Барча тест топширувчилар учун мажбурий фанлар қуйидагилар: она тили; математика; Ўзбекистон тарихи. Талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи берилади. Тестларни ечиш учун 3 соат вақт ажратилади.

Top