Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни 70 йиллик юбилейи билан табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Тожикистон етакчисини 70 йиллик юбилейи билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, Тожикистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Имомали Раҳмоннинг замонавий Тожикистонни барпо этиш ва мамлакат халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугунги даражага эришишдаги ўрни қайд этилди.
Суҳбат чоғида илгари эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа муҳим йўналишлардаги устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга хизмат қиладиган қўшма инвестиция фонди ўз фаолиятини бошлагани қайд этилди.
Фаол ҳудудлараро мулоқотларни янада кенгайтириш, мамлакатларда қўшма ишбилармонлик ва маданий тадбирларини ўтказиш муҳим экани таъкидланди.
Минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, бўлажак кўп томонлама учрашувлар режаси кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
18:41 / 02.04.2026
Тожикистон президенти озиқ-овқат нархлари «мисли кўрилмаган даражада» ошишидан огоҳлантирди
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026