Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сурияда ИШИДнинг икки етакчиси ўлдирилганини маълум қилди
Пентагон маълумотларига кўра, ИШИДнинг Суриядаги етакчиси ўринбосари Абу Ҳашум ал-Умавий ва унга алоқадор террорчи гуруҳ аъзоси ўлдирилган.
6 октябр, пайшанба куни АҚШнинг Сурия шимолидаги ҳаво ҳужуми натижасида ИШИД террорчилик гуруҳининг икки юқори мартабали аъзоси йўқ қилинди, деб хабар берди АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM). Унинг маълумотига кўра, гап Суриядаги ИШИД етакчисининг ўринбосари Абу Ҳашум ал-Умавий ва у билан алоқадор бўлган ИШИД юқори мартабали аъзоси ҳақида кетмоқда.
CENTCOM хабар беришича, операция давомида америкалик ҳарбийлардан ҳеч ким жабрланмаган. АҚШ ҳарбий техникасининг йўқ қилиниши ёки шикастланиши ҳам қайд этилмаган. «Ушбу ҳужум ИШИДнинг минтақани беқарорлаштириш ҳамда бизнинг кучлар ва ҳамкорларимизга ҳужум қилиш қобилиятини заифлаштиради», — дея Қуролли кучлар марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Курил сўзларидан иқтибос келтирган AFP.
Аввалроқ Пентагон чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси ИШИДнинг яна бир юқори мартабали амалдори - Раккан Воҳид аш-Шамрий вертолёт рейдида ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди.
Қўшма Штатлар ИШИДнинг террорчилик гуруҳига қарши кураш бўйича халқаро коалицияга бошчилик қилмоқда. Июль ойида АҚШ Мудофаа вазирлиги Суриядаги ИШИД етакчиси Маҳер ал-Агал ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди. Пентагон маълумотларига кўра, у мамлакат шимолида учувчисиз учар қурилма ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.
Жорий йилнинг бошида ИШИД етакчиси Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қураший АҚШнинг Суриядаги тунги амалиёти чоғида ўлдирилган эди. Хабар қилинишича, у ўзини портлатиб юборган, шунингдек, оиласининг бир қанча аъзолари, жумладан, «аёллар ва болалар»ни ҳам ўлдирган.
Террорчи гуруҳ 2019 йил март ойида Сурияда назорати остидаги сўнгги ҳудуд устидан назоратни йўқотганидан бери ИШИДнинг қолган жангарилари аксарияти махфий фаолиятга ўтишган. Улар яширин бошпаналардан курд жангарилари ва Сурия ҳукумати аскарларига ҳужум қилишда давом этмоқда, шунингдек, қўшни Ироқда ҳам ҳужумлар уюштирмоқда.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026