Ўзбекистон | 19:00 / 08.10.2022
12283
3 дақиқада ўқилади

Rivera савдо маркази туғилган кун муносабати билан совға тарқатмоқда!

Савдо-кўнгилочар мажмуасининг жамоаси “Rivera’нинг туғилган куни шарафига 1000 та совға” акциясини жорий қилди.

Фото: Rivera

Ўйин шартлари жуда оддий. Атриумда промо стенд ўрнатилади, унда промоутерлар меҳмонларни кутишади. Меҳмонлар Rivera савдо марказида 700 000 сўмлик товарлар харид қилинган чекларини тақдим этишлари керак бўлади, базадан рўйхатдан ўтганларидан сўнг меҳмонлар махсус муҳр олишади ва у орқали лототрондан кафолатланган совғани олиш ҳуқуқига эга бўлишади. Агар сиз бирон нарсани харид қилишни режалаштирган бўлсангиз ва харидингизни узоқ вақтдан бери қолдираётган бўлсангиз, ҳозир айни вақти.

Промоутерлар 9 октябрдан бошлаб совғалар тарқатишни бошлашади, акция 30 октябргача давом этади.

Лекин шуни унутмаслик жоизки, туғилган кун нафақат совғалар, балки биринчи навбатда бу байрам туйғусидир. Rivera ўйин-кулги ҳақида ҳам ғамхўрлик қилиб қўйди: савдо марказига ташриф буюрувчилар учун энг машҳур, ёрқин ва энг муҳими истеъдодли меҳмонлар чиқиш қилишади.

Jasur Mirsagatov & Sultan band – Тошкентнинг машҳур ижодий жамоаси. Жасур Мирсагатов – болалигидан саҳнага чиқувчи профессионал мусиқачи. У ҳам машҳур мусиқаларни ижро этади, ҳам доимий равишда турли жанрлар билан тажриба ўтказади. У билан зерикиш нималиги унутилади.

Таниқли DJ Baga меҳмонларни замонавий мусиқалар билан хушнуд этади, кечани Абдуазиз Эгамбердиев олиб боради.

Бу, албатта, ҳаммаси эмас. Rivera яна бир сюрприз тайёрлаган: ҳар бир ташриф буюрувчи реклама видеосини суратга олиш жараёнида иштирок этиши мумкин. Таклиф этилган GoUz блогерлари ўзингизни янги соҳада синаб кўришингизга ёрдам беришади.

Оригинал жанрдаги аниматорлар ва DJ'лар кенг кўламли рақс флешмобини ўтказадилар - контент сифати ҳақида ташвишланишингиз шарт эмас. Меҳмонлар ўзларини рекламада ўша куни кўришлари мумкин, муҳаррирлар видеони катта Rivera экранида кўрсатиш учун барча тайёргарликларни кўришган.

Балки экран юлдузи бўлиш кимнингдир тақдири бўлса-да, у ҳали ҳам бундан бехабардир? Ҳар ҳолда, буни текшириб кўриш мумкин.

Кафолатланган совғалар, рақслар, ўз соҳаси мутахассислари ва Тошкентдаги энг яхши DJ’лар томонидан ижро этилган мусиқалар – буларнинг барчаси 9 октябр куни Нодира кўчаси, 4 уй манзилида жойлашган Rivera савдо марказига ташриф буюрувчиларни кутмоқда. Ютуқли лотереяда ой охиригача иштирок этишингиз мумкин, савдо-кўнгилочар маркази промоутерлари ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 гача меҳмонларни қабул қилади.

Реклама