19:44 / 17.10.2022
4398

Мактабгача таълимда одамлар энг кўп боғча ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози

Йил бошидан то октябргача Мактабгача таълим вазирлигининг ички аудит хизматига Республика бўйича жами 132 та мурожаат келиб тушган.

Фото: KUN.UZ

Мурожаатларни рақамларда олсак, давлат хусусий шерикчилиги асосидаги боғчалар масаласида 7 та, давлат МТТлар бўйича эса жами 117 та мурожаат келиб тушган. Вазирлик маълумотига кўра, 80 та ҳолатда энг кўп норозилик айнан давлат боғчалари раҳбар ва ходимларининг хатти-ҳаракатларидан бўлмоқда. Шунингдек, шикоятларнинг 32 таси давлат МТТларидаги ноқонуний ишлар, 3 таси ишга жойлашиш ҳамда 2 таси фарзандини боғчага жойлаштириш бўйича бўлган.

Ҳудудлар кесимида олинса, энг кўп мурожаат Қашқадарё вилоятидан (22 та), энг ками эса Навоийдан (1 та) юборилган. Тошкент шаҳридан эса жами 12 та мурожаат жўнатилган.

Қолган мурожаатлар ҳудудлар кесимида:

  • Андижон – 14 та
  • Тошкент вилояти – 13 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 7 та
  • Бухоро – 10 та
  • Жиззах – 5 та
  • Навоий – 1 та
  • Наманган – 12 та
  • Самарқанд – 10 та
  • Сурхондарё – 7 та
  • Сирдарё – 2 та
  • Фарғона – 13 та
  • Хоразм – 4 та

Маълум қилинишича, айни кунда бу мурожаатлар ўрганилиб, бартараф этилган.

Top