Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Иситиш тизимида муаммо бўлган боғчаларда ҳам барча ходимлар ишлайверади” – вазирлик
Қўшимча таътил кунларида иситиш тизимида камчилиги бўлган боғчаларнинг ходимлари ҳам ишлаши маълум қилинди. “Ташкилотнинг педагог кадрлари таътил кунларидан унумли фойдаланган ҳолда устида ишлаши лозим бўлади”, – дейилади расмий хабарда.
Аввалроқ, Kun.uz 14 та ҳудуд ҳокимларига таълим муассасаларидаги таътилни узайтириш ёки узайтирмаслик бўйича ваколат берилгани ҳақида хабар берган эди. Хусусан, қўшимча таътил кунларида шароитига, иситиш тизимига қараб мактабгача таълим ташкилотларининг фаолият юритишига рухсат бериш ҳудудий ҳокимлар зиммасига юклатилди.
Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигига кўра, иссиқлик тизимида камчиликлар бўлган ва ишлаши учун ҳокимликлар рухсат бермаган боғчаларда ҳам барча ходимлар фаолиятини доимгидек давом эттиришади.
“Берилган қўшимча таътил даврида мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ўз ўрнида бўлади. Ташкилотнинг педагог кадрлари таътил кунларидан унумли фойдаланган ҳолда, ўзининг йўналиши бўйича қўлланмалар, ўқитишнинг янги услублари, янги дидактик, ҳаракатли ўйинлар устида ишлаши лозим бўлади. Шунингдек, бошқа ходимлар ҳам ўз иш ўринларида бўлиши керак (ошпазлар бундан мустасно)”, – дейилади вазирликнинг расмий изоҳида.
Шунингдек, хабарда тизим бўйича эълон қилинган қўшимча таътил кунлари фақат тарбияланувчилар учунлиги ҳам қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 январдан навбатдан ташқари эълон қилинган таътил кунлари бекор қилиниб, айрим ҳудудлардаги боғча, мактаб, ОТМда дарслар бошланиши маълум қилинди.
Ундан олдин эса Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳокимликларга таътил кунини белгилаш билан боғлиқ ваколат берилишига “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддаси асос бўлмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
08:42 / 06.11.2025
Пойтахтда ижтимоий объектлар 100 фоиз иситиш тизимига уланди
23:17 / 24.02.2025
Янги қуриладиган уйлар марказлаштирилган иситиш тизимига уланади ва электр плиталари билан жиҳозланади
18:24 / 30.10.2024
Совуқ тушди, аммо уйларга иссиқлик берилмаяпти. Нега?
21:11 / 02.02.2024