Ўзбекистон | 10:52 / 18.10.2022
3654
1 дақиқада ўқилади

Наманган шаҳри республикада доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган ҳудуд деб топилди

Доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган топ-10 ҳудудлар маълум қилинди.

Наманган шаҳри

2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республика туман ва шаҳарлари орасида доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган ҳудудлар бўйича Наманган шаҳри етакчилик қиляпти – 673,8 минг киши.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан доимий аҳолиси сони мос равишда 570,4 минг киши ҳамда 541,7 минг киши бўлган Самарқанд шаҳри ва Ургут тумани жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Андижон шаҳри – 465,7 минг киши;
  • Денов тумани – 407,1 минг киши;
  • Олмазор тумани – 392,4 минг киши;
  • Паст Дарғом тумани – 372,9 минг киши;
  • Юнусобод тумани – 364,8 минг киши;
  • Шайхонтоҳур тумани – 358,9 минг киши;
  • Асака тумани – 345,5 минг киши.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид