Кучли шамол туфайли Бойсун туман ҳокимлиги биносининг томи қулаб тушди
Олинган маълумотларга кўра, кутилмаганда юз берган табиий офатдан теварак-атрофдаги транспорт воситалари ва йўловчилар жабрланмаган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 19 октябр куни Бойсун туманида бошланган кучли шамол 23 та маҳалладаги электр симларида қисқа туташувларни юзага келтириб, истеъмолчиларни электр энергиясидан узиб қўйган. Алоқа симларида ҳам узилишлар содир бўлган. Иккита трансформаторда носозлик рўй берган.
Шунингдек, шамол кечга яқин туман ҳокимлиги биносининг том қисмини қулатган. Мутахассислар ҳодиса содир бўлиши олдидан шамол тезлиги янада кучайганини айтмоқда.
Туман ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, кутилмаганда юз берган табиий офатдан теварак-атрофдаги транспорт воситалари ва йўловчилар жабрланмаган.
«Айни пайтда ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Юзага келган носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилиб, зарур чоралар кўрилмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:05
Портлашдан 2 ой ўтиб: Конда йирик ёнғин, бадбўй ҳид камайган, аммо аҳоли ҳамон сарсон
20:17 / 29.10.2024
“Одамлар қийналишяпти” – бойсунликлар ҳукуматдан амалий ёрдам кутмоқда
15:36 / 20.09.2024
“Йигитларни ўлимнинг оғзига олиб боришган” – М25 конида ҳалок бўлганларнинг яқинлари
09:51 / 24.04.2024