Жаҳон | 21:28 / 20.10.2022
28631
1 дақиқада ўқилади

Путин уруш бошидан буён илк марта полигонга бориб, снайпердан отиб кўрди

Россия президенти Владимир Путин сафарбарлик доирасида Россия армиясига жалб қилинганларнинг фронтга тайёрланиш жараёни билан танишиш мақсадида Рязан вилоятидаги полигонга борди.

Ғарбий ҳарбий округдаги сафарбар қилинганлар шароити билан танишгани борган Путин ўқ отиш комплексида ҳам бўлди. У ерда сафарбар қилинган россияликлар билан гаплашиб, улар қаердан келгани билан қизиқди.

Путин машқ майдонида снайпер милтиғидан отиб кўрди. Бу ҳолат Россия давлат каналларидаги лавҳаларда кўрсатилди. Маълум бўлишича, бу «Драгунов» милтиғи бўлган.

8 ойдан буён давом этаётган уруш вақтида Путин илк марта ҳарбий полигонга бориб, ҳарбийлар билан учрашди.

Мавзуга оид